Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда табиатга 422 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилди
Тойлоқ тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи, норуда материаллар қазиб олишга мораторий жорий қилинган Зарафшон дарёси ўзанида тунги вақтда қум-шағал аралашмаси ноқонуний қазиб олингани маълум бўлди. Ҳуқуқбузарлик оқибатида табиатга 422 млрд 648 млн 358 минг сўм миқдорида зарар етказилган.
Фото: Экология вазирлиги
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Давлат экологик назорат инспекцияси (Экополиция) ҳамда Самарқанд вилояти Экология бош бошқармаси томонидан олиб борилган назорат тадбирларида Тойлоқ тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Зарафшон дарёси ўзанида тунги вақтда қум-шағал аралашмаси ноқонуний қазиб олингани аниқланди.
Ўрганишлар давомида дарё ўзанидан ноқонуний тарзда қазиб олинган норуда материаллар Ургут тумани ва Самарқанд шаҳрини боғловчи янги темирйўл линияси орқали, махсус бетон мосламалар ўрнатилган ҳолда ташилгани маълум бўлди. Қайд этилишича, мазкур материаллар кейинчалик ZARAFSHON PROPRIETY SERVICE МЧЖ ҳудудига жойлаштирилган.
Ҳисоб-китобларга кўра, ушбу ҳуқуқбузарлик натижасида табиатга 422 миллиард 648 миллион 358 минг сўм миқдорида зарар етказилган. Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатларни белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этиш чоралари кўрилмоқда.
Шунингдек, бетон бўлаклари темирйўлга қўйилганлиги ҳолати бўйича ҳудудий ички ишлар органлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун: Ўзбекистон президентининг 2024 йил 17 январдаги 14-сон фармони билан Чирчиқ, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё ва Сурхондарё дарёлари ўзанларида норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий этилган. Ушбу чеклов сув ҳавзаларини муҳофаза қилиш, экологик мувозанатни сақлаш ҳамда дарёларнинг табиий оқими бузилишининг олдини олишга қаратилган.
Мавзуга оид
10:53
Самарқандда ёлланма қотил орқали танишини ўлдирмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди
15:07 / 28.01.2026
Тошкентда экоҳуқуқбузарликларни қайд этувчи 6 та камера ишга тушди
14:43 / 28.01.2026
Самарқандда 16 қаватли бино сунъий зилзила орқали синовдан ўтказилди
18:47 / 27.01.2026