Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда ёлланма қотил орқали танишини ўлдирмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди
24 ёшли эркак Тошкент шаҳрида яшовчи танишини ўрталарида келиб чиққан низо сабабли ўлдиришни мақсад қилган ва ёлланма қотил излаган. У тадбирга жалб қилинган шартли ёлланма қотилга бу иш учун 2 200 доллар беришни ваъда қилган.
Фото: Видеодан кадр
Самарқандда ёлланма қотиллик жиноятининг олди олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 2002 йилда туғилган эркак Тошкент шаҳрида яшовчи танишини ўлдириш мақсадида ёлланма қотил излаётгани ҳақида тезкор маълумот олинган. Шундан сўнг ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси, вилоят ИИБ ва прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказишга киришилган.
Тезкор тадбирга шартли ёлланма қотил жалб этилган. 24 ёшли буюртмачи шартли ёлланма қотилга ўзи билан келишмовчилиги бўлган шахсни ўлдиришни буюриб, бунинг эвазига 2 200 доллар беришни ваъда қилган. 27 январ куни Самарқанд шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда буюртмачи эркак шартли ёлланма қотилдан гриммланган мурда фотосуратини қабул қилиб, унга 2 000 доллар берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида қўлга олинган шахсга ўзи ишлаб келаётган МЧЖнинг 30 ёшли раҳбари Тошкент шаҳрида яшовчи қариндоши билан олдиндан мавжуд бўлган низолари ҳамда катта миқдордаги қарзи сабабли қотил ёллашга буюртма бергани аниқланган. Мазкур шахс ҳам қўлга олинган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25,97-моддаси (қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) 2-қисми қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
10:30
Самарқандда табиатга 422 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилди
20:52 / 28.01.2026
“У яхши ниятининг қурбони бўлди” — Дурдона Ҳакимова фожиаси ҳақида
14:43 / 28.01.2026
Самарқандда 16 қаватли бино сунъий зилзила орқали синовдан ўтказилди
13:25 / 25.01.2026