Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳри ва Навоий вилояти саноат ишлаб чиқаришда етакчи
2025 йилда Ўзбекистонда 1,1 квадриллион сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. Ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткичлар Тошкент шаҳри ва Навоий вилояти ҳиссасига тўғри келмоқда.
Фото: Kun.uz
Миллий статистика қўмитаси эълон қилган маълумотларга кўра, 2025 йил якунларида мамлакатда саноат ишлаб чиқариш ҳажми барқарор ўсишни сақлаб қолган. Йил давомида жами 1,1 квадриллион сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлиб, бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 6,8 фоизга юқори.
Ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда, саноат ишлаб чиқаришда Тошкент шаҳри ва Навоий вилояти етакчи экани қайд этилди. Хусусан, 2025 йилда: Тошкент шаҳрида — 207,3 трлн сўм, Навоий вилоятида — 195,2 трлн сўм миқдорида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.
Мутахассислар бундай юқори кўрсаткичларни мазкур ҳудудларда йирик саноат корхоналарининг жойлашгани, инвестиция лойиҳаларининг кўплиги, саноат инфратузилмасининг ривожлангани ҳамда экспортга йўналтирилган ишлаб чиқариш ҳажмининг ошгани билан изоҳламоқда.
Шунингдек, юқори натижа кўрсатган бошқа ҳудудлар қаторида:
- Тошкент вилояти — 170,3 трлн сўм;
- Андижон вилояти — 107,9 трлн сўм;
- Фарғона вилояти — 59,4 трлн сўм;
- Самарқанд вилояти — 57,8 трлн сўм.
Саноат ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши мамлакат иқтисодиёти барқарорлигини таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш ҳамда экспорт салоҳиятини оширишда муҳим омил ҳисобланади.
Мавзуга оид
13:42
Янги объектлар қурилишининг қарийб ярми кичик бизнес ҳиссасига тўғри келди
12:50
Ўзбекистон аҳолиси 38,2 миллиондан ошди
16:20 / 28.01.2026
Янгиланган статистикада газ қазиб олишда 3,3 млрд кублик тафовут пайдо бўлди
14:27 / 28.01.2026