Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Интернетда ҳақорат ва сўкиниш учун маъмурий жавобгарлик жорий этиш таклиф қилинмоқда
Қонунчилик палатаси мажлисида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимча ва ўзгартишлар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди. Лойиҳа билан интернет тармоқларида жамоат тартибини бузувчи ҳаракатлар учун маъмурий жавобгарлик белгилаш таклиф этилмоқда.
Мажлисда бир гуруҳ депутатлар томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида киритилган — «Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди.
Таъкидланганидек, сўнгги йилларда мамлакатда жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, айрим ҳолатларда телекоммуникация тармоқлари ва Интернет жаҳон ахборот тармоқларида уятли сўзлар билан сўкиниш, ҳақоратомуз шилқимлик қилиш ва жамоат тартибини бузувчи бошқа ҳаракатлар кузатилаётгани қайд этилди.
Қонун лойиҳаси билан ана шундай ҳаракатлар учун маъмурий жавобгарлик жорий этиш таклиф қилинмоқда. Ушбу норма жамоат тартиби ва фуқароларнинг осойишталигини таъминлашга, интернет маконида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилгани таъкидланди.
Муҳокамалар жараёнида лойиҳада назарда тутилган нормалар жамиятда хавфсиз муҳитни мустаҳкамлаш, аҳоли, айниқса ёшларга салбий таъсир кўрсатаётган ҳолатларни бартараф этиш ҳамда ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш самарадорлигини оширишга хизмат қилиши қайд этилди.
Муҳокамалардан сўнг, қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.
Мавзуга оид
18:12 / 21.01.2026
Шахсга доир маълумотларга сунъий интеллект ёрдамида ноқонуний ишлов берганлик учун жавобгарлик белгиланди
19:06 / 26.12.2025
Тадбиркорларга солиқ муносабатларида енгилликлар берилди
14:36 / 01.04.2025
Хонанда Ботир Қодиров муаллифлик ҳуқуқини бузгани учун жаримага тортилди
19:19 / 25.03.2025