Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Венгрия АЭСда қуруқ совитиш технологияси лойиҳасини муҳокама қилди
Ўзбекистоннинг Венгриядаги элчихонасида Венгриянинг MVM EGI Zrt компанияси бош директори Петер Карпати билан учрашув ташкил этилди. Мулоқот давомида Ўзбекистонда қурилаётган атом электр станциясида қуруқ совитиш технологиясини жорий этиш лойиҳасининг амалга ошириш жараёни ва кейинги қадамлар муҳокама қилинди.
Учрашувда лойиҳанинг жорий ҳолати, техник-ташкилий масалалар ҳамда ишларни мувофиқлаштиришга доир жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилди. Венгрия томони ишлар бориши юқори даражада эканини таъкидлаб, лойиҳанинг изчил ва самарали тарзда илгари сурилаётганини қайд этди.
Шунингдек, лойиҳани тўлиқ амалий босқичга ўтказиш учун уч томонлама битимни имзолаш жараёнини тезлаштириш мақсадга мувофиқлиги билдирилди. Томонлар мазкур ҳужжатнинг ўз вақтида расмийлаштирилиши лойиҳани аниқ режа асосида жадаллаштириш, вазифалар тақсимотини белгилаш ҳамда кейинги ишлар графигини мувофиқлаштиришда муҳим эканини таъкидлади.
Учрашув якунида Петер Карпати MVM гуруҳи Ўзбекистон бозорига киришдан манфаатдор эканини, мамлакатда йирик ва узоқ муддатли стратегик ҳамкор сифатида иштирок этиш имкониятларини кўриб чиқаётганини маълум қилди. Шу билан бирга, компания Ўзбекистондаги инвестиция лойиҳалари бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр эканини билдирди.
Мавзуга оид
09:00 / 16.06.2026
Венгрия парламенти бош вазир лавозимида бўлиш муддатини чеклади
09:10 / 07.06.2026
АЭС нархи очиқланди, йирик пудрат схемаси фош бўлди — ҳафта дайжести
16:12 / 05.06.2026
АЭСда ишлаб чиқарилган 1 kWh электр нархи 1000 сўмдан паст бўлади — Азим Аҳмадхўжаев
10:59 / 05.06.2026