Сўнгги ўн йилликда ижтимоий тармоқлар инсон ҳаётининг ажралмас қисмига айланди. Instagram, TikTok, Facebook ва бошқа платформалар нафақат ахборот алмашиш, балки ўзини намоён қилиш, бошқалар билан қиёслаш ва баҳолаш маконига ҳам айланди. Халқаро тадқиқотлар эса бу жараён инсоннинг ўз-ўзини баҳолашига жиддий таъсир қилаётганини кўрсатмоқда.
Солиштириш эффекти: муаммо марказида нима бор?
Психологияда “ижтимоий солиштириш” деган тушунча бор. Инсон ўзини бошқалар билан қиёслаб, ким эканини чуқурроқ англайди. Ижтимоий тармоқлар эса бу солиштиришни доимий ва кучайтирилган ҳолатга олиб чиқди. Визуал контентга асосланган платформаларда (айниқса Instagram ва TikTok) фаол бўлган одамлар ўз ҳаётини бошқаларнинг “идеаллаштирилган” ҳаёти билан қиёслашга мойил бўлади. Бу эса ўз навбатида ўз-ўзини баҳолашнинг пасайишига олиб келади.
2020 йилда Journal of Social and Clinical Psychology журналида эълон қилинган тадқиқотда шундай хулоса берилган: ижтимоий тармоқларда вақтини кўп ўтказадиган фойдаланувчиларда депрессия ва ўз-ўзини паст баҳолаш кўрсаткичлари юқорироқ. Айниқса ёш аёллар орасида ташқи кўриниш, ҳаёт тарзи ва ўзидан муваффақиятли одамларни кўриш ёки шу мазмундаги контентлар кучли психологик босим келтириб чиқараётгани айтилади.
Хорижий таҳлилчиларнинг фикрича, ижтимоий тармоқлар инсон қадр-қимматини рақамлар орқали баҳолашга ўргатмоқда: лайклар, кўришлар, обуначилар сонига қараб. Чунки инсон мияси ижтимоий тармоқларда олинган лайкларни қисқа муддатли мукофот сифатида қабул қилади. Аммо бу мукофотга боғланиш узоқ муддатда ўз-ўзини ички қадрлаш эмас, ташқи тасдиққа боғлаб қўяди.
Албатта, бугунги кунда ижтимоий саҳифаларидан фойдаланмайдиган аҳоли қатлами жуда кам. Ижтимоий тармоқлар тажриба алмашиш, инсонлар билан мулоқот, ўзаро қўллаб-қувватлашни ҳис қилиш каби функцияларни ҳам бажаради. Айрим ҳолларда инсоннинг ўзини ёлғиз ҳис қилмаслигига, ўз-ўзини қабул қилишини яхшилашга ёрдам бериши мумкин. Муҳими – улардан тўғри фойдаланишни билиш керак.
Ижтимоий тармоқлардан тўғри фойдаланиш учун
Хорижий тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, ижтимоий тармоқларда қанча вақт ўтказиш эмас, балки қандай фойдаланиш ва ким билан алоқада бўлиш муҳим. Journal of Social and Clinical Psychology ва Harvard Business Review










