Ўзбекистон | 09:29
9077
1 дақиқада ўқилади

Ҳилола Умарова вазир ўринбосари этиб тайинланди

Ҳилола Умарова Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг педагогик таълимни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. У бир вақтда Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетига ректорлик қилади.

Ҳилола Умарова янги лавозимга тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Прeзидeнт қарори билан Ҳилола Ўктамовна Умарова мактабгача ва мактаб таълими вазирининг педагогик таълимни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари — Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ректори лавозимига тайинланган.

Ҳилола Умарова аввалроқ Президент администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилганди.

Ҳилола Умарова 2020-2022 йилларда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори сифатида ишлаган, 2022 йилдан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигини бошқарган. 2025 йил июл ойида ПА раҳбари ўринбосари этиб тайинланганди.

Руслан Сабуров
Тайёрлаган Руслан Сабуров

Мавзуга оид