Қирғизистонда яқин вақт ичида тергов қўмитаси тузилади. Бу ҳақда мамлакат президенти Садир Жапаров маълум қилди. 

"Барча тергов ишлари ушбу қўмитага берилади", - деди у.

Бош прокуратура ҳамда ҳарбий прокуратура мамлакатда қонунларга риоя қилинишини назорат қилишда давом этади.

Жапаровнинг сўзларига кўра, янги тузилма тўғридан тўғри давлат раҳбарига бўйсунади.

Унинг фикрича, тергов қўмитасининг тузилиши мамлакатда инсон ҳуқуқларига риоя қилинишини янада самарали таъминлаш имконини беради.