Эронда жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ, дея хабар бермоқда Ташқи ишлар вазирлиги.
Теҳрондаги дипломатик ваколатхонага кўра, ҳозирда Эронда жами 81 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлиб турибди. Шулардан:
- 8 нафари – дипломатик ваколатхоналар ходимлари;
- 9 нафари – Қум шаҳрида таҳсил олаётган талабалар;
- 55 нафари – Эрон ҳудудида доимий яшовчи фуқаролар;
- 9 нафари – хусусий сафар билан борганлар.
Элчихона ватандошлар билан доимий алоқада бўлиб турибди ва улар билан мунтазам мулоқотни таъминламоқда, дейилади хабарда.
Яқин Шарқда вазият кескинлашгани муносабати билан Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги ушбу ҳудудларда бўлиб турган ёки сафар қилишни режалаштираётган фуқароларга тавсиянома эълон қилди.
Унда расмий ахборот манбаларини кузатиб бориш, дипломатик ваколатхоналар билан алоқада бўлиб туриш, маҳаллий қоидаларга риоя этиш, ҳужжатларни ишончли жойда сақлаш ва алоқа воситалари доимо ишлаб туришига эътибор қаратиш сўралган.

ТИВ, шунингдек, Ўзбекистоннинг минтақадаги хорижий ваколатхоналарининг тезкор алоқа ва «ишонч телефонлари» рақамларини келтириб ўтди:
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик хизмати департаменти:
+998 97 136 51 51
Колл-марказ: 1164
Ўзбекистоннинг Эрондаги элчихонаси (Теҳрон ш.)
+98 912 132 78 23
Масъул шахс: Йўлдошев Элбек
Ўзбекистоннинг Қатардаги элчихонаси
+974 5141 1001 — Консул: Отабек Муратов
+974 3352 0001 — Элчи маслаҳатчиси: Шуҳрат Тешбоев
Ўзбекистоннинг БААдаги элчихонаси

















