Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Минобдаги мактабга зарба қурбонлари сони 150 га яқинлашгани маълум қилинди
Исроил қизлар мактабига 28 феврал тонгида ракета зарбаси йўллаган, қурбонларнинг аксари мактаб ўқувчилари бўлгани айтилмоқда.
Эрон прокуратураси томонидан келтирилган сўнгги маълумотларга кўра, мамлакат жанубидаги Миноб шаҳрида қизлар учун мактабга Исроил томонидан йўлланган зарба оқибатида ҳалок бўлганлар сони 148 кишини ташкил этмоқда, яна 95 киши турли даражада тан жароҳатлари олишган. Бу ҳақда Tasnim агентлиги 1 март куни хабар тарқатди.
Миноб округи прокурорига кўра, ҳалок бўлганларнинг аксарияти – шу мактаб ўқувчилари бўлишган. Шунингдек, қурбонлар орасида ўқитувчилар ҳамда ўқувчиларнинг ота-оналари бор.
Исроил мактабга 28 феврал тонгида ракета зарбаси йўллаган.
Маълумотларга кўра, Минобда Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси базаларидан бири жойлашган.
АҚШ ва Исроил 28 феврал куни Эронга қарши уруш бошлади. Биринчи куни бутун Эрон бўйлаб ҳарбий объектлар зарба остида қолган. Мамлакат раҳбариятининг қатор юқори мартабали шахслари, жумладан, диний раҳнамо Али Хоминаий ҳам ҳалок бўлган. Бунга жавобан Эрон қуролли кучлари Исроилга ва Американинг Яқин Шарқдаги базаларига ҳужумлар уюштирди.
Мавзуга оид
15:35
ОАВда Эрон ва АҚШ ўртасидаги келишув лойиҳаси матни эълон қилинди
13:33
«Менсиз Исроил бўлмасди» – Трамп Исроилнинг Ливандаги ҳарбий тактикасини танқид қилди
19:23 / 16.06.2026
АҚШ-Эрон келишуви Нетаняҳу ва Трамп ўртасида келишмовчиликка олиб келмоқда
18:52 / 16.06.2026