Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: АҚШ “Роснефть”нинг Германиядаги шуъба компаниясини санкциялардан чиқаради
Bloomberg хабар беришича, АҚШ Молия вазирлиги Россия нефт концерни “Роснефть”нинг Германиядаги бўлинмасини санкциялар режимига киритмаслик бўйича қарор тайёрламоқда. Бу Германиядаги нефтни қайта ишлаш корхоналари учун хавф-хатарларни камайтиради.
Bloomberg агентлиги хабардор манбага таяниб 4 март, чоршанба куни маълум қилишича, АҚШ маъмурияти Россиянинг “Роснефть” нефт концернига қарашли Германиядаги шуъба компанияни санкциялардан муддатсиз озод этиш ниятида. Манба айтишича, АҚШ Молия вазирлигининг қарори 6 март куни кутилмоқда, бироқ муддатлар ўзгариши ҳам мумкин.
Унинг сўзларига кўра, Россия концернининг Германиядаги шуъба компаниясига нисбатан амалдаги истисно (яъни санкциялардан чиқариш)ни узайтириш ГФРдаги нефтни қайта ишлаш корхоналари ишида узилишлар бўлиши хавфини камайтиради. Ҳозир Яқин Шарқдаги можаро кескинлашуви жаҳон энергетика бозорларини беқарорлаштирмоқда.
Германия 2022 йилда Россиянинг Украинага бостириб кириши фонида “Роснефть”нинг маҳаллий шуъба компанияларини ишончли бошқарувчи назоратига ўтказган. Активлар қаторида Германия шарқидаги Шведт шаҳрида жойлашган PCK нефтни қайта ишлаш заводидаги улуш ҳам бор — у пойтахт ҳудуди учун ёнилғи етказиб беришда муҳим таъминотчи ҳисобланади.
Октябр ойида Reuters агентлиги Вашингтон Берлинни ёзма равишда “Роснефть”нинг Германиядаги активларини АҚШнинг янги энергетика санкцияларидан истисно этгани ҳақида хабардор қилганини билдирган эди.
ГФР Иқтисодиёт вазирлиги 4 март куни баёнот бериб, АҚШ томонидан кузда жорий этилган санкциялар Германиядаги шуъба компанияларга қаратилмаганини маълум қилди — чунки улар ишончли бошқарувга топширилгани натижасида Россиядаги тузилмадан ажратилган. Вазирлик баёнотида: “Тегишли Америка рухсатномасини имкони борича эртароқ узайтириш мақсадида, биз АҚШнинг ваколатли идоралари билан яқин ва жуда конструктив мулоқот олиб бормоқдамиз”, — дейилади.
АҚШнинг тегишли идораси OFAC ушбу вазиятни инобатга олган ҳолда, куздаёқ тезкор жавоб қайтариб, General License деб аталадиган умумий лицензияни эълон қилган. Бу лицензия Германиядаги шуъба компаниялар АҚШ санкцияларига тушиб қолмаслигини кафолатлайди.
Мавзуга оид
17:53 / 08.06.2026
АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Марказий Осиё мамлакатларига ташриф буюрмоқчи
11:20 / 08.06.2026
Ўзбекистон фуқароларини Германия меҳнат бозорига жалб этиш кенгайтирилади
10:30 / 08.06.2026
АҚШ пойтахтида ўзбек тадбиркорлари учун махсус дастур ишга туширилди
09:30 / 08.06.2026