Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон Форс кўрфазидаги нефт объектларига зарба бериш билан таҳдид қилди
Исроил Теҳрон ва унинг атрофидаги камида бешта энергетика объектига зарба берди. “Агар бир баррел нефт нархи 200 доллардан ошишига чидай олсангиз, ўйинни давом эттиринг”, деди Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси вакили.
Фото: Saudi Aramco/dpa
Исроил Теҳрон ва унинг атрофидаги камида бешта энергетика объектига зарба берганидан кейин, Эрон Форс кўрфази мамлакатларидаги нефт объектларига ҳужум қилиш билан таҳдид қилди. Бундай таҳдид билан 8 март, якшанба куни Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК) вакили чиқиш қилди.
“Агар бир баррел нефт нархи 200 доллардан ошишига чидай олсангиз, ўйинни давом эттиринг”, — деб унинг сўзларини Британиянинг The Guardian газетаси келтирган.
7 март куни Исроил ҳарбийлари Эроннинг нефт инфратузилмасига илк бор ҳаво зарбалари берганини маълум қилди. Эрон нефт тақсимоти компанияси эса бу ҳужум натижасида унинг тўрт нафар ходими ҳалок бўлганини аниқлаштирди.
АҚШ энергетика вазири Крис Райт ўз навбатида Вашингтон Ислом Республикасининг энергетика инфратузилмасини нишонга олмаслигини билдирди. CNN телеканалига берган интервюсида Райт нефт ва газ етказиб беришдаги узилишлар қисқа муддатли бўлишини ва энг ёмон ҳолатда “бир неча ҳафта” давом этишини айтди. Газета эслатишича, Эрон жаҳон нефтининг тахминан 4 фоизини қазиб олади, унинг катта қисми эса Хитойга экспорт қилинади.
Эрон ҳарбийларининг сўзларига кўра, Форс кўрфази давлатлари ҳукуматлари “имкон қадар тезроқ” АҚШ ва Исроилни Эрон энергетика қувватларига кейинги зарбалар бериш мумкин эмаслиги ҳақида огоҳлантириши керак.
Dpa агентлиги аввалроқ Эрон пойтахтида камида 30 та нефт резервуари ҳужумга учраганини хабар қилган эди. Эрон нефт вазирлиги вакили Fars ахборот агентлигига Теҳрондаги ва мамлакат шимолидаги қўшни Караж шаҳридаги нефт омборларига зарбалар берилганини тасдиқлади. AFP агентлигига кўра, Эрон пойтахтига ёнилғи етказиб бериш “вақтинча тўхтатилган”.
28 февралдан бери Америка Қўшма Штатлари ва Исроил Эронга ҳаво зарбалари бериб келмоқда. Бунинг натижасида Ислом Республикасининг олий раҳбари Али Хоминаий ва Эрон раҳбариятининг бошқа аъзолари ўлдирилган. Бунга жавобан Эрон Исроилга, Форс кўрфазидаги айрим давлатларга ва минтақадаги Америка ҳарбий объектларига зарбалар бермоқда.
“Ҳизбуллоҳ” Эрон томонида урушга қўшилиб, Исроилга ракета ва учувчисиз қурилмалар билан зарба берганидан сўнг, ЦАҲАЛ Ливан жанубига ва Байрутнинг жанубий чекка ҳудудларига ҳам зарба берди. Бу ерларда гуруҳ инфратузилмаси жойлашган. “Ҳизбуллоҳ”нинг қўмондонлик марказлари, ракета қурилмалари ва қурол омборларига аллақачон юзлаб ҳаво зарбалари берилган.
Исроил томони маълумотларига кўра, Ливан жануби ва Байрутнинг жанубий чекка ҳудудларидан эвакуация ҳақидаги буйруқдан кейин, 500 минг нафаргача одам шимолга кўчиб ўтган бўлиши мумкин.
Ливан бош вазири Навоф Салом мамлакат ҳукумати “Ҳизбуллоҳ”нинг ҳарбий фаолиятини тақиқлашини, гуруҳ жангчилари эса қуролсизланиши кераклигини билдирди.
Мавзуга оид
13:55
«Кислотали булутлар» ҳақидаги хабарлар илмий жиҳатдан асоссиз – Ўзгидромет
13:22
Эронда 175 киши ҳалок бўлган мактаб ҳудудига АҚШнинг Tomahawk ракетаси урилгани маълум бўлди
13:21
Озарбойжон Эрондан норози, дронни ким отган?
13:12