Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мутлақ рекорд: Ўзбекистоннинг халқаро захиралари 77 млрд доллардан ошди
2026 йил 1 март ҳолатига, Ўзбекистоннинг расмий захира активлари қарийб 77,1 млрд долларни ташкил этди. Бу – тарихий рекорд кўрсаткичдир. Жаҳон бозорида олтин нархлари йил бошидан бери қарийб 19 фоизга ошди.
Фото: iStock
2026 йил 1 март ҳолатига, Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 77,1 млрд долларни ташкил қилди. Захиралар қиймати феврал ойида 2 млрд долларга кўпайган. Бу ҳақда Марказий банк тақдим қилган ҳисоботда келтириб ўтилган.
Ўтган ой давомида захираларнинг валюта қисми 686 млн долларга қисқарган бўлса, олтин қисмининг қиймати 2,7 млрд долларга ошиб, 67,6 млрд долларгача кўпайган. Захиралар таркибида олтиннинг физик ҳажми ҳам 12,8 млн троя унциядан 13,1 млн троя унцияга етган.
Умуман олганда, 2026 йилнинг январ-феврал ойларида Ўзбекистоннинг захира активлари 10,7 млрд долларга кўпайди. Катта ўсиш халқаро бозорда олтин нархларининг қимматлашиши фонида юз берди. Яқин Шарқда геосиёсий вазиятнинг ниҳоятда кескинлашиши, жаҳон савдосидаги ноаниқликлар, АҚШ Федерал резерв тизимининг мустақиллиги атрофидаги хавотирлар ва Қўшма Штатларнинг фискал барқарорлигига доир шубҳалар кучайгани сабаб 2026 йилда қимматбаҳо металл баҳоси 5000 доллардан ошди. Олтин жорий йилнинг икки ойида қарийб 19 фоизга қумматлашди.
Мавзуга оид
21:27 / 31.03.2026
Ўзбекистон кетма-кет беш ойдан бери олтин сотмаяпти
18:10 / 28.03.2026
Фуқароларга ўз номига кредит расмийлаштирилгани ҳақида хабар берувчи хизмат йўлга қўйилди
16:44 / 28.03.2026
Марказий банк ҳисобварақлар ўртасида A2A ўтказмаларни ишга туширди
16:34 / 28.03.2026