Nakheel Tower, Дубай, БАА

2002 йилдаги лойиҳа 1005 метр баландликдаги минорани қуришни назарда тутган эди — бу дунё тарихидаги биринчи бир километрдан баланд иншоот бўлиши керак эди. Уни 2020 йилга қадар битказиш режалаштирилганди. Аммо жаҳон молиявий инқирози Дубай кўчмас мулк бозорини издан чиқарди ва 2009 йилда лойиҳа бекор қилинди.

Wikimedia Commons

“Иллинойс”, Чикаго, АҚШ

1956 йилда Фрэнк Ллойд Райт 1600 метр баландликдаги осмонўпар бино лойиҳасини ишлаб чиққан. У амалга ошириш учун ўта қиммат ва ҳаддан ташқари катта бўлгани сабабли қурилмади. Шунга қарамай, унинг руҳи маълум маънода Дубайдаги Бурж-Халифада ўз ифодасини топди.

Fine Art Images / Heritage Images / Getty Images

Советлар саройи, Москва, Россия

1930-йиллар бошида Борис Иофан Советлар саройини қуриш бўйича танловда ғолиб чиққан — бу тепасида Ленин ҳайкали ўрнатилган, баландлиги 495 метр бўлган улкан бино бўлиши керак эди. Лойиҳа учун 1931 йилда ибодатхона бузиб ташланган. Қурилиш 1937 йилда бошланган, аммо уруш туфайли тўхтатилган ва кейинчалик бутунлай ташлаб қўйилган. 1990-йилларда ибодатхона қайта тикланган.

Barratt London / Wikimedia Commons

Трафалгар майдонидаги эҳром, Лондон, Буюк Британия

1815 йилда парламент аъзоси сэр Фредерик Уилям Тренч Трафалгар майдонида 91 метр баландликдаги эҳромни қуриш ғоясини илгари сурган. Лойиҳа ҳатто оммавий кўргазмагача етиб борган, бироқ тахминий қиймати — ҳозирги ҳисобда тахминан 150 миллион доллар ўта юқори деб топилган. Якунда ҳудуд тозаланиб, унинг ўрнига Нелсон колоннаси барпо этилган.

Barratt London / Wikimedia Commons  

Хрусталл сарой минораси, Лондон, Буюк Британия