28 февралда, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши урушининг илк кунида Миноб шаҳридаги қизлар мактаби вайрон қилинганди. Расмийларга кўра, ҳужум оқибатида камида 165 киши ҳалок бўлган. Уларнинг кўпчилиги ўқувчилар бўлган – зарба вақтида мактабда дарслар бошланганди.

БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар ушбу зарбани қоралади. Теҳрон ҳужум учун жавобгарликни АҚШ ва Исроил зиммасига юклади. Доналд Трамп эса «буни эронликлар қилгани»ни айтиб чиқди. Аммо Америка армиясида бошланган терговнинг дастлабки хулосалари, шунингдек, экспертлар ва журналистларнинг хулосалари шуни кўрсатадики, Минобдаги мактабга айнан АҚШ зарба берган.

Бу версия фойдасига бирданига бир неча аргумент мавжуд.

Мактаб жойлашуви

«Шажара-и Тоййиба» номли қизлар мактабини Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси базасидан битта девор ажратиб турган. Ислом республикаси армиясини ўрганган эроншунос Фарзи Надимининг сўзларига кўра, бу базада корпуснинг ҳарбий-денгиз кучлари объектлари жойлашганди ва ўша куни бу бинолар ҳам ҳужумга учраган.

Сунъий йўлдош тасвирларидан маълум бўлишича, мактаб бинолари қачонлардир базанинг бир қисми эди, аммо 10 йил муқаддам ундан панжара билан ажратилган. Вақт ўтиши билан бино атрофида турли ранглардаги панжаралар ва спорт майдончаси ҳам пайдо бўлади – уларни сунъий йўлдошдан ҳам кўриш мумкин.

2013 йил