Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи Ҳўрмуз бўғози очиқлиги, фақат АҚШ, Исроил ва уларнинг иттифоқчиларига тегишли кемалар учун чекловлар мавжудлигини маълум қилди.
"Ҳўрмуз бўғози орқали кўплаб танкер ва кемалар ўтмоқда, у фақат Америка ва Исроил кема ва танкерлари учун ёпиқ", — деди Ароқчи MS Now телеканалига берган интервюсида.
У бошқа давлатларнинг минтақадаги кемалар хавфсизлигига оид хавотирлари Эрон билан боғлиқ эмаслигини таъкидлади.
"Аслида Ҳўрмуз бўғози очиқ. У фақат душманларимизнинг танкер ва кемалари учун ёпиқ. Бизга ҳужум қилаётганлар ва уларнинг иттифоқчилари учун. Қолганлар бемалол ўтишлари мумкин", - деди у.
Аввалроқ Financial Times газетаси Европанинг бир неча мамлакатлари Теҳрон билан ўз кемаларининг Ҳўрмуз бўғози орқали хавфсиз ўтишини кафолатлайдиган келишув тузиш юзасидан дастлабки музокаралар олиб бораётгани ҳақида ёзганди.









