Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида бир оиланинг уч нафар аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этди.
Бош прокуратура маълумотига кўра, марҳумлар 79 ёшли М.С. (аёл), унинг 37 ёшли невараси Д.Ю. (аёл) ва ва 17 ёшли эвараси М.Ж. (ўғил) бўлган. Ўрта Чирчиқ туманлараро суд-тиббий экспертизасининг маълумотномасига асосан, уларга ис газидан ўткир заҳарланиш ташхиси қўйилган.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, улар ушбу маҳаллага бир неча кун аввал кўчиб келганди.
Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.











