Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманган ҳокими Афғонистонга борди
Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов бошчилигидаги делегация Афғонистонга ташриф буюриб, икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган қатор учрашув ва музокараларда иштирок этди.
Фото: ArianaNews
Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов бошчилигидаги делегация Афғонистонга ташриф буюрди. Делегация таркибидан ҳоким ўринбосарлари, шунингдек, 30 дан ортиқ йирик ўзбек тадбиркорлари ва инвесторлари ўрин олган.
Ташриф доирасида Афғонистон вакиллари билан учрашувлар, конференциялар ҳамда савдо музокаралари ўтказилди. Уларда икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш, савдо алоқаларини кенгайтириш ва янги инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Делегациянинг Балх вилоятига ҳам ташриф буюриши кутилмоқда. У ерда маҳаллий ҳокимият ва хусусий сектор вакиллари билан ишбилармонлик учрашувлари ташкил этилади. Шунингдек, Мозори Шариф шаҳрида ўзбек маҳсулотлари кўргазмасини очиш режалаштирилган бўлиб, унда миллий маҳсулотларнинг сифати ва хилма-хиллиги намойиш этилади.
Жорий йилнинг феврал ойида Сирдарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов бошчилигидаги делегация ҳам Афғонистонга ташриф буюриб, қатор муҳим учрашувлар ўтказган эди.
Яқин кунларда Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудлари раҳбарларининг ҳам савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида Афғонистонга ташрифлари кутилмоқда.
Икки давлат вакиллари ўртасида олиб борилаётган музокаралар ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш, ҳудудлараро алоқаларни мустаҳкамлаш ва янги иқтисодий имкониятларни рўёбга чиқаришга хизмат қилади.
Мавзуга оид
10:58 / 25.04.2026
Наманган бир ой давомида энг кўп гул экиш бўйича рекорд ўрнатмоқчи
19:59 / 24.04.2026
Наманганда фуқарони қийноққа солган ИИБ ходимлари қамалди
11:30 / 23.04.2026
Афғонистон гиёҳванд моддалардан тозаланади – вазир ўринбосари жаҳон ҳамжамиятини ҳамкорликка чақирди
10:15 / 17.04.2026