Технология | 17:00
864
6 дақиқада ўқилади
Реклама

HONOR 600 Lite: Металл корпус. Флагман даражасидаги муҳандислик

Фото: HONOR 600 Lite

Глобал чип ва RAM етишмовчилиги фонида, HONOR янги HONOR 600 Lite моделини тақдим этади — ўз сегментида премиум сифат ва инновацияларини таъминловчи қурилма.

HONOR 600 Lite вакуумли ишлов берилган алюминий рамка ва мустаҳкам, чидамли дизайн билан ажралиб туради. Флагман смартфонларидаги сифат стандартларини акс эттирувчи қурилма илғор AI технологиялари ва замонавий компонентлар билан жиҳозланган бўлиб, фойдаланувчиларга тезкор ва юқори самарали ишлаш тажрибасини тақдим этади.

Саноатда илк бор қўлланган металл корпус дизайн – муҳандислик ва санъат уйғунлиги

HONOR 600 Lite бюджет сегменти дизайнига янгича қараш олиб кириб, саноатда вакуумда қуйилган алюминий корпус технологиясини етакчилардан бўлиб тақдим этди. Смартфон саноатида инқилобий янгилик бўлган "Metal-shield Unibody" структурасини тақдим этади. Ушбу моделни яратишда автомобилсозлик даражасидаги вакуумли қуйиш жараёнидан фойдаланилган бўлиб, бу ўз нарх тоифасида мутлақо эксклюзив хусусиятдир.

Корпус учун HONOR томонидан махсус ишлаб чиқилган, паст углеродли ва юқори чидамлиликка эга алюминий қотишмаси танланган. Ушбу материал анъанавий қотишмаларга қараганда синишга беш баравар, зарбага эса тўрт баравар чидамлироқдир. Шунга қарамай қурилма ўзининг нафис ва енгиллигини сақлаб қолган ҳолда, кундалик фойдаланишда қулайлик ва мустаҳкамликни таъминлайди. Дизайннинг эстетик жозибасини ошириш учун металл сиртга илғор эксимер ишлови берилган.

 

Мустаҳкам металл конструкциясига қарамай, HONOR 600 Lite ниҳоятда юпқа дизайнни сақлаб қолган — атиги 7,34 мм қалинлик ва тахминан 180 г вазн билан у енгил ва премиум ҳис уйғотади. Қурилманинг нафислиги 1,23 мм гача торайтирилган рамкалар билан янада бойитилган бўлиб, 6,6 дюймли AMOLED 1.5K дисплей визуал тажрибани тақдим этади. Қурилма 1,8 метр баландликдан тушишга чидамлиликни қўллаб-қувватлайди ва SGS Premium Performance сертификатига эга бўлган ўз тоифасидаги ягона металл рамкали смартфон ҳисобланади.

 

AI Камера Тугма ва 108 MP камера билан илҳомни бир зумда муҳрланг

“Ҳар кликда AI” тажрибасининг марказида инқилобий AI Камера Тугма жойлашган — бу махсус жисмоний тугма тезкор суратга олиш имконини беради. Ҳаётдаги энг муҳим лаҳзалар кўпинча экран қулфини очишга кетган вақт сабаб йўқолишини HONOR тушунади. Шу сабабли ушбу тугма орқали Камера иловани бир босишда очиш ёки суратга олиш, босиб туриш орқали эса юқори аниқликдаги видео ёзишни бошлаш мумкин.

 

Мазкур имконият 108 MP ултра-тиниқ асосий камера билан уйғунлашган бўлиб, янгиланган Raw Native Domain алгоритми ёрдамида энг майда деталлар ва профессионал даражадаги текстураларни қайд этади. Шунингдек, қурилмада турли услубдаги плёнка эффектлар мавжуд бўлиб, фойдаланувчилар ҳар бир суратга бадиий руҳ бағишлашлари мумкин. Ландшафт ёки тезкор портрет бўладими — AI тугма ва 108 MP сенсор комбинацияси ҳар бир фойдаланувчига осонлик билан юқори сифатли тасвирлар яратиш имконини беради.

6520 мА·соат батарея билан узоқ муддатли ҳамроҳлик

AI имкониятлари ва юқори аниқликдаги контентни қўллаб-қувватлаш учун HONOR 600 Lite бозорда етакчи 6520 мА·соат сиғимли батарея билан жиҳозланган. Қурилма TÜV Rheinland батарея чидамлилиги сертификатига эга бўлиб, синов шароитида 48 соатгача ишлаш имконини беради.

MediaTek Dimensity 7100 Elite саккиз ядровли процессори билан бирга қурилма юқори юклама остида ҳам барқарор ишлашни таъминлайди. Қувватлаш зарур бўлганда эса 45W HONOR SuperCharge технологияси қурилмани тезда қайта қувватлайди.

 

Хотира борасида ҳам имкониятлар кенг — 12 GB оператив хотира ва 256 GB ички хотира билан бирга HONOR RAM Turbo технологияси орқали хотира 24 GB’га тенглаштирилади. Бу эса бир вақтнинг ўзида кўплаб иловаларни кечикишсиз ишлатиш имконини беради. 6500 nit максимал ёрқинликка эга дисплей эса қуёшли муҳитда ҳам қулай фойдаланишни таъминлайди.

Ранглар, нарх ва сотув

HONOR 600 Lite уч хил рангда тақдим этилди: Саҳро Тилласи, Velvet Кулранг ва Velvet Қора.

Қурилма 1-апрелдан бошлаб очиқ бозор расталарида смартфон хариди эвазига HONOR Choice Watch 2i ақлли соати совға сифатида берилади. Смартфоннинг тавсия этилган бошланғич нархи — ўртача 5 239 000 сўмдан.

 

HONOR ҳақида

HONOR — глобал етакчи AI қурилмалар экотизими компанияси. Компания инсон ва қурилма ўртасидаги ўзаро алоқани тубдан ўзгартириш ҳамда AI экотизимини барча фойдаланувчилар учун очиқ қилишни мақсад қилган.

HONOR Ўзбекистоннинг ижтимоий тармоқларидаги расмий саҳифаларига обуна бўлинг:

Facebook: https://www.facebook.com/honoruzbekistan/

Instagram: https://www.instagram.com/honoruzbekistan/

Telegram: https://t.me/HonorUzbekistan

YouTube: https://www.youtube.com/@Honor-Uzbekistan

 Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш