Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент ҳокимларга ҳар бир мактабда спорт тўгараклари учун шароит яратишни буюрди
Шавкат Мирзиёев раислигида жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш ўтказилди. Унда мактабларда спорт тури бўйича тўгараклар ташкил этиш ва мураббийларни маҳаллаларга жалб қилиш ишларининг аҳволи танқид қилинди.
Фото: Президент матбуот хизмати
“Спорт бу фақат мусобақа эмас, балки соғлом турмуш тарзи, интизом, ватанпарварлик ва мамлакат нуфузини намоён қиладиган катта куч”, деди давлат раҳбари йиғилиш аввалида.
Қайд қилинишича, сўнгги тўққиз йилда 1,5 мингдан зиёд маҳаллада 1 минг 774 та замонавий спорт майдончаси қурилгани, жойларда 200 дан зиёд йирик спорт иншоотлари, 4 мингга яқин хусусий спорт клублари иш бошлади. Спорт билан профессионал тарзда шуғулланадиган ёшлар сони 2 карра ошди, олимпия терма жамоаларимиз спортчилари 2 баробар, паралимпия бўйича 3 баробар кўпайди. Ўтган йилда спортчилар халқаро ареналарда 452 та олтин, 418 та кумуш ва 501 та бронза медали соҳиби бўлгани, уларнинг 50 нафардан зиёди жаҳон ва Осиё рекордларини янгилади.
Ҳозир олимпия спорт турлари бўйича 26 та федерациянинг ҳар бирига вазирлар ва республика ташкилотлари раҳбарлари бошчилик қилмоқда. Ўтган йили вилоят ҳокимлари жойларда олимпия ҳаракатини ривожлантириш бўйича Президент вакили этиб белгиланди.
Йиғилишда қайд этилганидек, соҳа мутасаддилари, ҳокимлар, 26 та федерация раҳбари 207 та олийгоҳ, 15 та олимпия ва паралимпия маркази, 310 та спорт мактаби, 16 та спорт интернатига бориб, раҳбарлари ва жамоасига чемпион тайёрлаш, олимпиадага лицензия олиш бўйича шароит қилиб берганида ҳозирги ютуқлар янада юқори бўлиши мумкин эди.
Масалан, Зарбдор туманида ўтган йили 23 та маҳалладаги 34 минг ёш оммавий спортга жалб этилди. Туманда 3 та янги спорт зали қурилиб, стол тенниси, таэквондо ва волейболга ихтисослашди. Бундан ташқари, тадбиркорлар билан биргаликда 2 та усти ёпиқ футбол майдони, фитнесс клуби ташкил қилинди.
Инфратузилма яхшилангани учун Зарбдор тумани илк бор волейбол ва стол тенниси бўйича жорий йилги Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилади. Ёки қашқадарёлик 14 нафар тадбиркор ўз ҳисобидан икки йилда мактаб ва маҳаллаларда 60 миллиард сўмлик спорт иншоотлари қуриб берди.
Қолган туманларда аҳолини оммавий спортга жалб қилиш ишлари сустлиги, ҳокимларнинг мусобақалар ўтказиш ва умуман спортга бефарқлиги танқид қилинди. Зарбдор тажрибасини ўрганиш ва барча ҳудудларда жорий қилиш топширилди.
Мактабларда спорт тури бўйича тўгараклар ташкил этиш ва мураббийларни маҳаллаларга жалб қилиш ишларининг аҳволи таҳлил қилинди.
Масалан, Тошкент шаҳрининг 15 та мактабида тўгараклар “номига” ташкил қилингани учун 3-4 нафар бола қатнаётгани кўрсатиб ўтилди. Ёки ўтган йили Жиззах, Қашқадарё, Фарғонадаги мактаб ўқувчиларининг тўртдан бири жисмоний тайёргарлик бўйича минимал талабни бажара олмаган.
Ҳокимлар олдига ҳар бир мактабда спорт тўгараклари учун шароит яратиш, тўгаракларга қамровни ошириш вазифаси қўйилди.
Спорт мактаблари маҳаллама-маҳалла юриб, иқтидорли ёшларни топиш ўрнига ҳалигача ўзи келган тайёр спортчи билан ишлаётгани қайд этилди. Масалан, спорт базалари бўйича пойтахтдан кейин турадиган Самарқандда 100 минг ёшни профессионал шуғуллантирса бўлади. Амалда бу 3 карра кам. Навоий, Сурхондарё вилоятлари ҳам бор қувватини ярмидан фойдаланмоқда, холос.
Мавзуга оид
19:13
Футбол бўйича Суперлига ўйинлари соат 19:00 дан кейин белгиланиши мумкин
19:12
Олий спорт маҳорати мактаблари ўрнига «Олимпия терма жамоалари маркази» ташкил қилинади
18:34
Ишчиларининг спорт билан шуғулланиши учун шароит яратган тадбиркорларга солиқ имтиёзлари берилади
18:32