2025 йилнинг энг шов-шувли фирибгарлик иши дея таъриф берилган “Credit House” иши бўйича 9 киши жиноий жазога тортилди. Фирибгарлик схемасининг тепасида тургани айтилган Дмитрий Баженов 9 йилга озодликдан маҳрум қилинди. 3 нафар аёл судланувчига шартли жазо қўлланиб, улар очиқда қолдирилди.

ЖИБ Яккасарой туман судида “Credit House” амалдорларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши биринчи инстанцияда кўриб чиқилиб, ҳукм ўқилди. Бу ҳақда суд мажлисида қатнашган Kun.uz журналисти хабар берди.

Жиноят иши судя Баҳодир Қаюмов раислигида кўриб чиқилди. Суд ҳукмига кўра, судланувчиларга қуйидагича жазо тайинланди:

  • Ҳикматуллаев Баҳром Беҳзод ўғли – Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а, в” бандлари (фирибгарлик), 170-моддаси 2-қисми “а, в” бандлари (алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан мулкий зарар етказиш), 189-моддаси 1-қисми (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) ва 28,192-11-моддаси 2-қисми “а, б” бандлари (нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) бўйича айбли деб топилиб, 8 йил 1 ой муддатга йилга озодликдан маҳрум қилиш;
  • Шамсиддинов Алишер Муҳаммадиевич – Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а, в” бандлари билан айбли деб топилиб, БҲМнинг 234,5 баравари миқдорида жарима жазоси;
  • Толипова Клара Нодир қизи – Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а, в” бандлари, 170-моддаси 2-қисми “а, в” бандлари, 189-моддаси 1-қисми ва 28,192-11-моддаси 2-қисми “а, б” бандлари бўйича айбли деб топилиб, 6,5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазо шартли ҳисобланиб, 3 йил синов муддати белгиланди;
  • Миркамолов Ғайрат Рихсиевич – Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а, в” бандлари, 170-моддаси 2-қисми “а, в” бандлари, 189-моддаси 1-қисми, 28,192-11-моддаси 2-қисми “а, б” бандлари бўйича айбли деб топилиб, 8 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш;
  • Галямова Робия Албертовна – Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а, в” бандлари, 170-моддаси 2-қисми “а, в” бандлари, 189-моддаси 1-қисми ва 28,192-11-моддаси 2-қисми “а, б” бандлари бўйича айбли деб топилиб, 6,5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазо шартли ҳисобланиб, 3 йил синов муддати белгиланди;