Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миллий кутубхонада сунъий интеллект технологиялари жорий этилади
Ўзбекистон Миллий кутубхонасида сунъий интеллект асосида китобхонларга хизмат кўрсатиш, ахборот ресурсларини рақамлаштириш ва автоматик таҳлил қилиш тизимларини жорий этиш режалаштирилмоқда.
Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасига ахборот-кутубхона соҳасида қатор қўшимча вазифалар юкланади.
Жумладан, сунъий интеллект ёрдамида китобхонлар эҳтиёжларини таҳлил қилиш, тавсиялар бериш ҳамда ахборот излаш жараёнларини оптималлаштирувчи дастурлар ишлаб чиқиш кўзда тутилган.
Шунингдек, 2027 йил 1 августга қадар ахборот ресурсларини рақамлаштириш, автоматик таниб олиш тизимларини жорий этиш, нашрларни каталоглаштириш ва таснифлаш ишларини амалга ошириш режалаштирилмоқда.
Лойиҳада фойдаланувчилар учун интерактив хизматлар сонини ошириш, халқаро ахборот ресурсларидан кенгроқ фойдаланиш имкониятларини яратиш ҳам назарда тутилган.
Бундан ташқари, “Маърифат маркази” биносининг бир қисми китобхонларга хизмат кўрсатиш учун Миллий кутубхонага ажратилиши, шунингдек “Очиқ осмон остидаги кутубхона” шаклида “Китобхонлар хиёбони” ташкил этилиши мумкин.
Мавзуга оид
20:38 / 08.07.2026
“Сунъий интеллект қадриятли инсонни енга олмайди” – эксперт билан суҳбат
21:19 / 06.07.2026
Nokia сунъий интеллектга эга тугмали телефонларни тақдим этди
20:12 / 01.07.2026
АҚШ ҳукумати хорижликларнинг Anthropic СИ моделларидан фойдаланишига қўйилган тақиқни бекор қилди
18:41 / 23.06.2026