Тошкент шаҳрида электробус орқага ҳаракатланаётган вақтда одам уриб юборди.
“Тошшаҳартрансхизмат” маълумотига кўра, ҳодиса 6 июн куни соат 13:40 ларда, “Қўйлиқ деҳқон бозори” автошоҳбекатида рўй берган.
45-йўналишда қатновчи Yutong русумли электробус орқага ҳаракатланаётган пайтда, 1991 йилда туғилган пиёда А.К.ни босиб кетган. Оқибатда аёл воқеа жойида вафот этган.
Автобусни 1994 йилда туғилган ҳайдовчи Ш.Н. бошқарган, унинг умумий меҳнат фаолияти – 7 йил.
ЙТҲ ички ишлар ходимлари томонидан расмийлаштирилган.
“Тошшаҳартрансхизмат” бахтсиз ҳодиса муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор қилди.











