Жаҳон чемпионатида 15 июнга ўтар кечаси яна иккита гуруҳда 4 та учрашув бўлиб ўтди. Германия камтарона Кюрасаони йирик ҳисобда тор-мор этди, нидерландлар японлар билан ўйинда очко йўқотди, Кот-д'Ивуар турнирни Эквадорга қарши ўйиндаги минимал ҳисобдаги ғалаба билан бошлади, Тунис эса шведларга ортиқча муаммо туғдира олмади. Майдон ташқарисида ҳам қизиқарли воқеалар содир бўлди.

Германия – Кюрасао 7:1
Голлар: Нмеча, 6 (1:0). Комененсия, 21 (1:1). Шлоттербек, 38 (2:1). Ҳаверц, 45+5 - пеналти (3:1). Мусиала, 47 (4:1). Браун, 68 (5:1). Дениз Ундав, 78 (6:1). Ҳаверц, 88 (7:1)
Германия: Нойер, Та (Рюдигер, 73), Шлоттербек, Браун (Раум, 73), Киммиҳ (Антон, 83), Павлович, Нмеча (Горецка, 73), Мусиала (Дениз Ундав, 64), Вирц, Сане, Ҳаверц
Кюрасао: Ром, Обиспо, Базур, Фонвилл, Флоранус, Л. Бакуна, Ж. Бакуна, Комененсия, Чонг (Кастанер, 83), Локадиа (Маргарита, 65), Ҳансен (Антониссе, 46)

Турнирга илк марта ташриф буюрган кюрасаоликлар кутилганидек тезкор гол ўтказиб юборишди, аммо 21-дақиқада кутилмаганда ҳисоб тенглаштирилди. 22 ёшли ҳимоячи Ливано Комененсияга жамоанинг мундиалдаги илк голини уриш насиб этди.

Лекин оролликлар жамоаси қувончи узоққа чўзилмади. Ўйиннинг қолган 70 дақиқасида немислар яна олтита гол уришди ва турнирнинг ҳозирча энг йирик натижасини қайд этишди – 7:1.

«Биз Германияга қарши ўйинда бундай ҳолат бўлиши мумкинлигини билардик. Бундан қочиб бўлмайди. Жамоадагиларнинг барчаси учун катта сабоқ бўлди. Ва биз бундан мутлақо уялмаймиз», – деди ўйиндан кейин Кюрасао бош мураббийи Дик Адвокат.

Ушбу нидерландиялик ЖЧ тарихидаги энг кекса ёшли (78) мураббийга айланди. Шу куни рақиб жамоасини майдонга бошлаб келган 39 ёшли Юлиан Нагелсманн эса Дик профессионал фаолиятини бошлаганида ҳали туғилмаганди. Ушбу мураббийлар орасидаги ёш фарқи ҳам турнир тарихидан рекорд кўрсаткич сифатида ўрин олди – 39 йил-у 229 кун.

Нидерландия – Япония 2:2
Голлар: ван Дейк, 51 (1:0). Накамура, 57 (1:1). Саммервилл, 64 (2:1). Камада, 88 (2:2)
Нидерландия: Вербрюгген, ван Дейк, ван Хекке, ван де Вен, Думфрис, де Йонг, Рейндерс (Копмейнерс, 70), Гравенберҳ (Аке, 81), Гакпо (Бробби, 85), Саммервилл (Тимбер, 70), Мален (Депай, 70)
Япония: Судзуки, Танигути, Х. Ито, Ватанабе (Сугавара, 75), Камада, Сано, Накамура, Доан (Томиясу, 75), Кубо (Огава, 75), Маэда (Д. Ито, 66), Уэда (Сиогаи, 84)