Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда халқаро рақамли технологиялар маркази ташкил этилмоқда
Ўзбекистонда рақамли иқтисодиёт ва юқори технологиялар соҳасини жадал ривожлантириш мақсадида махсус ҳуқуқий режим асосида фаолият юритадиган халқаро рақамли технологиялар маркази ташкил этилмоқда. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев инвесторлар билан мулоқот чоғида маълум қилди.
Давлат раҳбари мамлакатда «яшил» энергетика ва сунъий интеллект соҳаларидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш устувор вазифалардан бири эканини таъкидлади. Шу муносабат билан инвесторларга қуёш ва шамол электр станциялари қуриш, энергия сақлаш тизимларини ривожлантириш, электр тармоқларини модернизация қилиш ҳамда «яшил» энергия асосида ишлайдиган дата-марказлар барпо этиш бўйича қатор таклифлар билдирилди.
Президентнинг қайд этишича, сунъий интеллектни ривожлантириш бугунги куннинг энг муҳим талабларидан бири ҳисобланади. Хорижий экспертлар баҳолашича, келгуси беш йил ичида мазкур соҳада Ўзбекистон иқтисодиёти учун камида 10 миллиард долларлик қўшимча қиймат яратилиши мумкин.
«Асосий вазифамиз сунъий интеллект орқали аҳолининг барча қатламлари ҳаётини яхшилаш, ундан таълим, давлат хизматлари ва бизнес жараёнларида кенг фойдаланишдан иборат», — деди давлат раҳбари.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида сунъий интеллект лойиҳалари ва дата-марказлар учун махсус зона ташкил этилгани маълум қилинди. Ушбу ҳудудда фаолият юритувчи инвесторлар 2040 йилга қадар барча турдаги солиқлар ва божхона тўловларидан озод этилади.
Бундан ташқари, махсус зонада йўл, электр ва сув инфратузилмаси давлат маблағлари ҳисобидан қуриб берилиши, электр энергияси учун эса 1 киловатт-соатга 5 цент миқдорида имтиёзли тариф қўлланиши белгиланган.
Президент инвесторларни рақамли технологиялар, сунъий интеллект ва «яшил» энергетика соҳаларидаги истиқболли лойиҳаларда фаол иштирок этишга чақирди.
Мавзуга оид
20:48 / 18.12.2025
Конституциявий суд фаолияти такомиллаштирилади, рақамли технологиялар жорий этилади
10:01 / 12.12.2025
Ахборот ва рақамли технологиялар соҳасида давлат назорати тизими янгиланади
14:44 / 06.12.2025
2027 йилгача рақамли технологиялар соҳасида 200 мингта янги иш ўрни яратиш режалаштирилмоқда
10:13 / 06.11.2025