Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Кореянинг собиқ адлия вазири 25 йилга қамалди
Жанубий Кореянинг собиқ адлия вазири Пак Сон Жэ 2024 йил 3 декабр воқеаларида иштирок этиш ва ҳокимиятни суиистеъмол қилишда айбдор деб топилди.
Сеул марказий туман суди Жанубий Кореянинг собиқ адлия вазири Пак Сон Жэни 25 йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда Yonhap агентлиги хабар берди.
2024 йил 3 декабр воқеалари тафсилотларини тергов қилаётган махсус прокуратура собиқ президент Юн Сок Ёл ҳарбий ҳолат эълон қилганидан кейин Адлия вазирлигининг юқори лавозимли мулозимлари иштирокида йиғилиш чақиргани учун Пак Сон Жэга нисбатан исёнда иштирок этиш ва ҳокимиятни суиистеъмол қилиш айбловларини илгари сурган эди.
Суд Махсус прокуратуранинг мазкур йиғилишда Юн Сок Ёл буйруғи билан ҳибсга олиниши режалаштирилган сиёсатчиларни сақлаш жойлари муҳокама қилингани ҳақидаги важларини инобатга олиб, Пак Сон Жэни ҳар иккала банд бўйича айбдор деб топди.
«Судланувчи исён муваффақиятли якунланиши мумкин деб ҳисоблаб, унда иштирок этишни афзал кўрди ва Конституцияни ҳимоя қилиш бўйича ўз бурчидан юз ўгирди», — дейилади суд қарорида.
Мавзуга оид
18:52 / 24.06.2026
Чехларга сенсация керак, Бразилия ва Кореяга дуранг ҳам етади. А, В ва C гуруҳларида вазият қандай?
10:01 / 19.06.2026
Кореяга ишга юбориш билан боғлиқ йирик фирибгарликлар фош этилди
18:37 / 12.06.2026
Умрбодга қамалган Жанубий Корея собиқ президентига яна 30 йил қўшиб берилди
09:38 / 12.06.2026