АҚШ, Мексика ва Канада мезбонлигида ўтган футбол бўйича 23-жаҳон чемпионати якунига етди. Испания миллий жамоаси финалда амалдаги чемпионлар ҳисобланган Аргентинани мағлуб этди. Бу сафарги мундиал иштирокчилар сони (48), ўтказилган ўйинлар сони (104) ва давомийлиги бўйича рекорд ўрнатди – очилиш ўйини ва финалгача 39 кун ўтди. Қуйида ушбу турнир қанчалик ёрқин ва ҳиссиётларга бой ўтгани акс этган суратлар келтирилади.

Берлиндаги лютеранлар черковида Германия ўйинини кузатаётган мухлислар. Германия қаторасига учинчи жаҳон чемпионатида муваффақиятсиз иштирок этиб, турнирни 1/16 финалда Парагвайга ютқазиб тарк этди. 2026 йил 14 июн
Tobias Schwarz / AFP / Scanpix / LETA
Эрон байроғини кўтарган мухлис Янги Зеландияга қарши ўйин олдидан. АҚШ билан уруш туфайли Эрон миллий жамоаси, гуруҳ босқичидаги учала ўйини ҳам Қўшма Штатларда ўтказилган бўлса-да, қўшни Мексикадан қатнашига тўғри келди. Америка ҳукумати талабига кўра, эронлик футболчилар ўйиндан кейин дарҳол АҚШ ҳудудини тарк этиши лозим эди – жамоа вакиллари бу футболчиларнинг тикланиш жараёнига ва алал-оқибат ўйинлардаги натижаларга таъсир кўрсатишини айтиб, шикоят қилишди. ФИФА АҚШ ҳукумати қарорлари юзасидан муносабат билдирмади. 2026 йил 15 июн

Jae C. Hong / AP / Scanpix / LETA
Кабо-Верде дарвозабони Возиня Испания билан голсиз дурангдан кейин. Кабо-Верде турнирнинг бош сенсациясига айланди: 580 минг киши истиқомат қилувчи мамлакат вакиллари гуруҳ босқичидаги учта ўйинда ҳам дуранг ўйнаб, плей-оффга чиқди, 1/16 финалда эса аргентиналикларга қарши асосий ўйинда дуранг қайд этиб, фақат қўшимча бўлимларда мағлуб бўлди. Бунгача Португалиянинг қуйи дивизионларида ўйнаган 40 ёшли Возиня эса турнирдаги сейвлари билан Европанинг катта клублари назарига тушди. 2026 йил 15 июн
Patrick Smith / FIFA via Getty Images
Ғазо сектори аҳолиси Саудия Арабистони ва Испания ўртасидаги ўйин трансляциясини кузатмоқда. 2026 йил 21 июн

Abdel Kareem Hana / AP / Scanpix / LETA