Автомобил ва эҳтиёт қисмлари савдоси соҳасида фаолият юритувчи 30 нафардан ортиқ афғонистонлик тадбиркордан иборат делегация Тошкент шаҳрида бўлиб турибди.

Меҳмонлар истеъмолда бўлган транспорт воситалари ва эҳтиёт қисмлари Сергели бозори, "Tashkent INDEX" савдо мажмуаси ҳамда "Banner Print" МЧЖ корхонасига ташриф буюриб, унинг фаолияти, савдо инфратузилмаси, хизмат кўрсатиш тизими ҳамда автомобиллар ва эҳтиёт қисмлар олди-сотдиси учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

Делегация аъзоларига Тошкентда автомобил ва унинг эҳтиёт қисмлари савдоси соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар, тадбиркорлар учун яратилган имкониятлар ҳамда ўзаро савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, ташриф дастури давомида қатор учрашувлар ўтказиш, икки давлат тадбиркорлари ўртасида янги ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ҳамда ўзаро манфаатли лойиҳаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.