Термиз шаҳрида транспорт вазирининг биринчи ўринбосари Маманбий Омаров раҳбарлигида Афғонистон транспорт ва авиация вазирлиги вакиллари иштирокида икки томонлама учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида автомобил транспортида халқаро юк ташувларини янада ривожлантириш, миллий ташувчилар учун қулай ва тенг шароитлар яратиш, Афғонистон ҳудудида Ўзбекистон ташувчиларидан ундирилаётган йиғимларни мақбуллаштириш, йиғимларни ўзаро манфаат ва тенглик тамойиллари асосида белгилаш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.

Учрашув давомида Ўзбекистон ва Афғонистон миллий ташувчиларининг таклиф ҳамда мурожаатлари тингланди.
Уларни узоқ вақтдан буён қийнаб келаётган муаммоларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан амалий чораларни кўриш бўйича ўзаро келишувга эришилди.











