Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга амалий ташрифи якунланди.

Остона шаҳри аэропортида олий мартабали меҳмонни Қозоғистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Нурлибек Налибоев ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди.
Остонада Ўзбекистон раҳбари “Барис Арена” муз саройида бўлиб ўтган “Келажак ўйинлари” учинчи халқаро мусобақасининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди.

Амалий ташриф якунлангач, Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрига жўнаб кетди.












