Жамият | 17:50
606
1 дақиқада ўқилади

Аномал иссиқ туфайли айрим ҳудудларда 2 соатлик электр чеклови жорий этилди

Энерготизим барқарорлигини таъминлаш ва йирик аварияларнинг олдини олиш мақсадида Қашқадарё, Жиззах, Хоразм ва Тошкент вилоятининг айрим ҳудудларида 2 соатлик мажбурий электр чекловлари жорий этилди.

Фото: Kun.Uz

16 июль куни Ўзбекистон ягона энергетика тизимида суткалик электр энергияси истеъмоли 291 миллион кВт·соатни ташкил этиб, ўтган ёзги мавсумдаги энг юқори кўрсаткичдан 18,4 миллион кВт·соатга (6,7 фоизга) ошди. Шу куни электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми ҳам 295,4 миллион кВт·соатга етиб, янги рекорд ўрнатилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

Қайд қилинишича, аномал иссиқ таъсирида электр узатиш тармоқлари ва ускуналари меъёрдан ортиқ қизиб, кундузи электр энергияси истеъмолининг кескин ошиши тармоқлардаги юкламани янада кучайтирмоқда.

Шу сабабли, энерготизим барқарорлигини таъминлаш ва йирик аварияларнинг олдини олиш мақсадида Қашқадарё, Жиззах, Хоразм ва Тошкент вилоятининг айрим ҳудудларида 2 соатлик мажбурий электр чекловлари жорий этилди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид