Сув хўжалиги вазирлиги сув тежовчи технологияларни жорий қилиш бошқармаси бошлиғи Абдурашид Қулматовнинг Kun.uz’га маълум қилишича, сув етказиб бериш муаммоси билан боғлиқ материал эълон қилингандан кейин вазирлик ишчи гуруҳи томонидан ҳолат жойига бориб ўрганилган. Сирдарё-Сўх ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси, “Сувхўжаликназорат” инспекцияси Фарғона вилоят бошқармаси, Насос станциялари ва энергетика бошқармаси, “Исфайрам-Шоҳимардон” ирригация тизими бошқармаси, Фарғона тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси вакиллари боғбонлар билан учрашув ўтказишган.

Чимён қишлоғи Қуйи арча маҳалласидаги адирликка сув етказиб беришда камчиликларга йўл қўйган масъулларга чора кўрилган.

Мурожаатчилар ва фермерларнинг талабига биноан ҳудудга янги мироб тайинланган. “Арча 1, 2” насос станцияси соз ҳолатга келтирилиб, ишга туширилган. Мироб Ш.И.га нисбатан хизмат текшируви ўтказилиши белгиланган.