Европадаги рекорд даражадаги иссиқ Дунай дарёсида сув сатҳи сўнгги 30 йил ичидаги энг паст даражага тушишига олиб келди. Дарё саёзлашиши нафақат кемачиликка тўсқинлик қилмоқда, балки Венгрия ва Руминиядаги атом электр станциялари ишлашига ҳам таъсир қилмоқда. Бу вақтда Болгарияда олимлар сув сатҳи пасайиши туфайли мамонтлар суякларини топиб олган. Сербияда эса немисларнинг Иккинчи жаҳон уруши даврида, 1944 йилда чўкиб кетган ҳарбий кемалари қолдиқлари сув юзасига чиқиб қолган. Экспертлар баҳолашича, Дунай тубида жами 200 га яқин турлича кемалар, жумладан, буксирчи кемалар ва баржалар ётибди. Улар дарёнинг бир қанча участкаларида кемалар сузишини қийинлаштиради, бу эса юк ташиш кечикишига ва Сербия учун йиллик молиявий йўқотишларга олиб келади. 2024 йилда Евроиттифоқ Дунайни қолдиқлардан тозалаш бўйича лойиҳани йўлга қўйганди. Бу вазифа 2028 йилгача бажарилиши кўзда тутилган. Қуйида саёзлашиб қолган Дунай қандай кўринишда экани акс этган фотосуратлар.

Дунайда сув сатҳи пасайиши туфайли пайдо бўлган қумлоқдаги сигирлар, Руминия жануб-шарқидаги Кэлэраши шаҳри. 2026 йил 18 июл
Ovidiu Micsik / Inquam Photos / Reuters / Scanpix / LETA
Дунайнинг саёзлашган қисмидаги қайиқлар, Руминия жанубидаги Корабия шаҳри ҳудуди. 2026 йил 24 июл
Daniel Mihailescu / AFP / Scanpix / LETA
Дунайнинг Австриядаги ирмоқларидан бири – Гузен дарёсининг қуриб қолган қисмидаги жонсиз балиқлар. Кучли иссиқ туфайли Дунайнинг ушбу мамлакатдаги айрим кичик ирмоқлари бутунлай қуриб қолган. 2026 йил 2 август
Christian Bruna / Getty Images
Дунайнинг Будапештдаги кўриниши, 2026 йил 28 июл. Кун иссиқлиги ва ёғингарчиликлар йўқлиги туфайли дарёда сув сатҳи рекорд даражада пасайиб, 31 сантиметрни ташкил этмоқда. Олдинги рекорд 2018 йил 25 октябр куни қайд этилган. Ўшанда Будапештда сув сатҳи 33 сантиметргача пасайганди

David Balogh / Xinhua / ZUMA Press / Scanpix / LETA