Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Элликқалъа тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Р.С. 3 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларни Дубай шаҳри ва Молдова давлатига ишга юборишини айтиб, 2 000 АҚШ доллари ва 4 млн сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.
Департаментнинг Янгиҳаёт тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда эса “E.W.” МЧЖ раҳбари Б.У. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, фуқаро Ш.Л.нинг ишончига киришган.
Улар уни миграция агентлигида ишловчи танишлари орқали Беларус давлатига ишга юборишга ваъда бериб, 500 АҚШ доллари ва 1,2 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.










