Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арағчи Эрон Ўмон билан Ҳўрмуз бўғози бўйича келишувга яқин эканлигини айтди. Бироқ унинг сўзларига кўра, бу кемалар қатнови тикланишини англатмайди.
Ҳўрмуз бўғозининг очилиши бошқа шартларга, жумладан, АҚШ томонидан тинчлик келишуви бузилгани учун товон тўланишига ҳам боғлиқ, дея қўшимча қилди Эрон ташқи ишлар вазири.
Унинг айтишича, Эрон ва Ўмон Ҳўрмуз бўғози орқали кемалар қатновини вақтинчалик тиклаш бўйича тафсилотларни муҳокама қилишда давом этмоқда.
Икки давлат ҳозирда тижорат кемалари Эрон сувлари орқали кириб, Ўмон сувлари орқали чиқиб кетиши бўйича музокара олиб бормоқда. Эрон ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, бу режа икки-уч ойга мўлжалланган бўлиб, зарурат бўлса, яна узайтирилиши мумкин.











