Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Зангиота тумани бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.
Унда фуқаролар Н.Ш. ва муқаддам судланган Қ.Н. “Найман“ МФЙ ҳудудидаги бинолардан бирида яширин цех ташкил қилиб, гигиеник косметика ва маиший кимёвий воситалар ишлаб чиқараётгани аниқланган.
Тезкор тадбир давомида цехдан 2 тонна AZELIT суюқлиги ва 200 литр CLEAR шампуни олинган.
Шунингдек, Elseve номи туширилган 4 800 дона, AZELIT номли 2 040 дона ва CLEAR номли 1 400 дона бўш идиш аниқланган. Бундан ташқари, 79 та ўрамда олти турдаги товар белгиси этикеткалари ҳамда маҳсулот ишлаб чиқаришда фойдаланилган бошқа воситалар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 276-11-моддаси — хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш билан боғлиқ жиноят аломатлари бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.











