Зомин туманида аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар берди.
Маълум бўлишича, ЙТҲ 11 август куни соат 10:05лар атрофида Зомин туманининг Алишер Навоий маҳалласи ҳудудида, “Жиззах-Равот-Зомин-Савот” автомобил йўлида содир бўлган. 1998 йилда туғилган Ф.Э. Onix машинасини бошқариб кетаётиб, йўлнинг қарама-қарши томонидан келаётган Volkswagen билан тўқнашиб кетган. Volkswagen Тошкент шаҳрида яшовчи 28 ёшли А.Р. бошқарувида бўлган.
ЙТҲ оқибатида икки машина ҳайдовчиси ҳам оғир тан жароҳатлари олиб, вафот этган.
Дастлабки маълумотларга кўра, Onix ҳайдовчиси бошқарув пайтида ухлаб қолиб, йўлнинг қарама-қарши қисмига чиқиб кетган.











