Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Наманган шаҳри бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.
Унда Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган шаҳар бўлими бош мутахассиси Ж.А. икки нафар фуқарони ёшга доир нафақага чиқариш ҳамда уларга тўланадиган нафақа пуллари миқдорини ошириб беришни ваъда қилгани аниқланган.
Маълум қилинишича, мутахассис ушбу масалаларни ҳал қилиб бериш эвазига 200 АҚШ доллари ва 4,8 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25 ва 168-моддалари (фирибгарликка суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.











