Ташриф давомида президент саноат, таълим, транспорт, туризм ва бошқа соҳаларда амалга оширилаётган янги лойиҳалар билан танишиши режалаштирилган.

Шунингдек, ҳудудда бир қатор янги лойиҳаларни ишга тушириш ҳамда уларнинг қурилишига старт бериш кўзда тутилган.

Ташриф доирасида 18 август куни президентнинг тадбиркорлар билан навбатдаги очиқ мулоқоти ҳам бўлиб ўтади.