Олий таълим вазирлиги янги ўқув йилининг бошланиш санасини эълон қилди.
2026/27 ўқув йилида академик лицей ва техникумларда ўқув жараёнлари 2 сентябрдан бошланади.
Олий таълим ташкилотларида эса 1-босқич талабалари учун 7 сентябрдан бошлаб, 2-босқич ва ундан юқори босқич талабалари учун 14 сентябрдан бошлаб ўқув жараёнлари ташкил этилади.



