Масъуллар маълумотига кўра, ушбу парвозлар режали текширув ишлари доирасида амалга оширилади.

Текширувлар вақтида АVION лаборатория ҳаво кемаси пойтахтнинг турли ҳудудлари узра паст баландликда парвоз қилиши, шунингдек, одатдагидан фарқ қилувчи манёврларни бажариши мумкин.

Фуқаролардан бундай парвозлардан хавотирга тушмаслик сўралди. Қайд этилишича, бу режали текширув жараёни бўлиб, хавотирга ўрин йўқ.