Trader Joe’s – АҚШда машҳур ва севилмли брендлардан. Биринчи дўкон Калифронияда бундан қарийб 60 йил аввал очилган. Пойтахт Вашингтонда эса биринчи учта дўкон 1998 йилда очилган. Бугунги кунга келиб, шаҳарда 30 га яқин филиаллар фаолият кўрсатмоқда. Хўш, америкалик истеъмолчи Trader Joe’s нинг нимасини қадрлайди?
Биринчиси – органик феномени. АҚШ истеъмол маданиятида органик маҳсулотларнинг қадри баланд, бу тенденция бошланганига анча йиллар бўлди. Trader Joe’s айнан органик таклифлари билан одамларни қизиқтиради. Бироқ, Америкада бундай таклифни фақат бу брендгина бермайди.
Иккинчидан, маҳсулотларнинг катта қисми айнан Trader Joe’s бренди остида чиқарилади. Яъни дўкон ўз маҳсулотларини ўзи танлайди, назорат қилади ва харидорга таклиф этади. Макарон, ун, зираворлар – кўп маҳсулотларда айнан бренд ёндашувини топасиз.
Бу ерга келган харидорлар фақат озиқ-овқат эмас, балки ўзига хос тажриба учун ҳам келади. Дўкон жавонларида бошқа супермаркетларда ростдан учрамайдиган маҳсулотларни топиш мумкин. Шу сабабли кўпчилик ҳар сафар янги нарса ва таъмларни синаб кўриш учун Trader Joe’sга кириб туради.
Яна бир муҳим нуқта шуки, ишчи халқ учун ярим тайёр ва зарарсиз маҳсулотлар айни муддао. Қатлама, питса, нон, макарон, котлет ва стейкларгача ярим тайёри бор, улар зарарли моддалардан йироқ.
Нархлар жуда арзон эмас, лекин ўта қиммат ҳам эмас. Баланс яхши ушланган.
Мутахассисларнинг фикрича, дўконнинг муваффақият сири ҳам сифат ва нарх ўртасидаги мувозанатда. Компания маҳсулотларни кўпинча ишлаб чиқарувчилардан тўғридан-тўғри харид қилади. Бу эса ортиқча воситачилар харажатини камайтириб, маҳсулотларни арзонроқ нархда сотишга имкон бермоқда.
Trader Joe’s мижозлари орасида содиқлик даражаси ҳам жуда юқори. Сўнгги тадқиқотлардан бирига кўра, харидорларнинг аксарияти бу ердан харид қилишда давом этишини билдирган. Харидорлар ичида ўнлаб йиллардан бери бу дўконларга келувчилар кўплаб.
Trader Joe’s’да ҳатто шкалад, ширинлик ва ичимликларгача органик деса бўлади.
Аммо, АҚШда яратилган бренднинг бугунги эгалари Германиядаги немислар. Яъни. Америкаликлар меҳрини қозонган савдо белгисига аслида бошқа давлат эгалик қилмоқда.









