Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келган Озарбойжон президенти Илҳом Алиевни тантанали кутиб олиш маросими бўлди.
Икки давлат байроқлари билан безатилган майдонда Озарбойжон президенти шарафига фахрий қоровул саф тортди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий кутиб олиб, шоҳсупага таклиф қилди. Ўзбекистон ва Озарбойжон давлат мадҳиялари янгради.



Етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутлашди.




Биргаликда суратга тушилгандан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.









