2026 йилнинг январ–июн ойларида Ўзбекистонга хорижий давлатлардан 1649 киши доимий яшаш мақсадида кўчиб келди.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич – 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 976 нафарга ёки 2,5 баробарга ошган.

Хориждан доимий яшаш учун кўчиб келганларнинг асосий қисми қуйидаги давлатлар ҳиссасига тўғри келган:

  • Россия — 580 нафар

  • Қозоғистон — 362 нафар

  • Тожикистон — 147 нафар

  • бошқа давлатлар — 560 нафар

Ҳудудлар кесимида хориждан кўчиб келганлар сони:

  • Тошкент шаҳрига — 1 089 нафар;

  • Тошкент вилоятига — 269 нафар;

  • Қорақалпоғистон Республикасига — 115 нафар;

  • Навоий вилоятига — 31 нафар;

  • Самарқанд вилоятига — 22 нафар;

  • Хоразм вилоятига — 21 нафар;

  • Сурхондарё вилоятига — 18 нафар;

  • Сирдарё вилоятига — 15 нафар;

  • Фарғона вилоятига — 15 нафар;

  • Бухоро вилоятига — 13 нафар;

  • Наманган вилоятига — 13 нафар;

  • Жиззах вилоятига — 12 нафар;

  • Андижон вилоятига — 11 нафар;

  • Қашқадарё вилоятига — 5 нафар.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йил бошида ўтказилган аҳолини рўйхатга олиш жараёнида Ўзбекистонда 1 йилдан ортиқ муддат яшаётган 56 860 нафар хориж фуқароси