Президент матбуот хизмати маълумотига кўра, ташриф давомида Шавкат Мирзиёев саноат, қишлоқ хўжалиги, таълим, тиббиёт, транспорт, туризм ва спорт соҳаларида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишади.
Шунингдек, аҳоли бандлигини таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш ва маҳаллаларни ободонлаштириш борасида олиб борилаётган ишлар кўздан кечирилади.
Сафар дастуридан бир қатор янги лойиҳаларни ишга тушириш ҳамда янги объектлар қурилишига старт бериш ҳам ўрин олган.
Ташриф доирасида Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ҳам ўтказилади. Унда ҳудуд тараққиёти бўйича навбатдаги устувор вазифалар белгилаб берилиши кутилмоқда.

















