Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати маълум қилишича, рейд тадбирлари давомида ҳаракат иштирокчилари ўртасида профилактик ва тушунтириш ишлари ҳам олиб борилган.

Хусусан, скутер, мопед ва велосипед ҳайдовчиларига йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилиш, ҳаракатланиш вақтида эҳтиёткор бўлиш ва ҳимоя воситаларидан фойдаланиш зарурлиги тушунтирилган.

Шунингдек, рейдлар давомида йўл ҳаракати қоидаларини бузган мототранспорт воситалари ҳайдовчилари аниқланиб, уларга нисбатан белгиланган тартибда қонуний чоралар кўрилган.

ЙҲХБ маълумотига кўра, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва қоидабузарликларнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар мунтазам давом эттирилади.