Бугун Улуғбек бизнес-аналитика йўналишида фаолият юритмоқда, лекин у айнан амалиётни ўз профессионал фаолиятининг бошланиши деб билади.

“Менга энг кўп ёққани — ишдаги самимий муҳит ва сени дарҳол реал вазифаларга жалб қилишлари бўлди. Ҳақиқатдан узоқ, шунчаки ўқув учун бериладиган топшириқлар йўқ. Дастлабки ҳафталарданоқ ҳақиқий жараёнлар ва жамоа билан ишладим. Амалиёт мен учун бурилиш нуқтасига айланди: айнан шу ерда жараёнлар ичкаридан қандай ишлашини тушундим, тизимли фикрлашни ва операцион жараёнлар билан бизнес ўртасидаги боғлиқликни кўришни ўргандим”, - дейди Улуғбек.

Унинг ҳикояси Junior TBC Explorers Internship ёзги дастури профессионал тажрибага илк қадам бўлиши мумкинлигини кўрсатадиган мисоллардан биридир.

Касбни дарҳол танлаш шарт эмас

TBC Uzbekistan Junior TBC Explorers Internship дастурини учинчи йилдирки ўтказиб келмоқда. Дастур жамоа аъзоларининг 16–22 ёшдаги фарзандлари ва яқин қариндошлари учун мўлжалланган бўлиб, ёз ойларида компания офисида ўтказилади.

Уч йил давомида дастурда 130 дан ортиқ ёшлар иштирок этди. 2024 йилда 45 киши, 2025 йилда 42 киши амалиёт ўтади. 2026 йилда ҳам дастурда 49 нафардан ортиқ амалиётчи қатнашди.

Иштирокчилар бир ой давомида турли жамоаларнинг иш жараёнларига қўшилади. Улар қизиқишлари, таълим йўналиши ва бизнес эҳтиёжлари ҳисобга олинган ҳолда жамоаларга тақсимланади. Алоҳида ўқув топшириқлари ўрнига амалиётчилар иш жараёнлари ичидан қандай ташкил этилганини кўриш, муайян йўналишда ўзини синаб кўриш ва ментор билан бирга ишлаш имкониятига эга бўлади.

Бу эса профессионал фаолият бошида “танлаган йўналишим ҳақиқатан ҳам менга мосми?” деган муҳим саволга жавоб топишга ёрдам беради.

12

Компьютер инжинирингидан фойдаланувчилар хулқ-атворини ўрганишгача

Нурсултон амалиётга компьютер инжиниринги йўналишидаги билимлари билан келган. Дастлаб у техник йўналишда ишлашни кутган эди, бироқ амалиёт давомида тадқиқот жамоасига қўшилди.