Ўзбекистонда 2026 йил 1 ноябрдан бошлаб иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифларини ошириш режалаштирилмоқда. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бу ҳақдаги ҳукумат қарори лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон президентининг 2025 йил 11 мартдаги 100-сонли қарорига асосан, 2030 йилга қадар иссиқлик таъминоти хизматлари учун аҳолига қўлланадиган пасайтирилган тарифларни босқичма-босқич таннарх даражасига етказиш назарда тутилган.

Лойиҳада республикадаги барча ҳудудларда аҳоли учун 1 ноябрдан кучга кириши таклиф этилаётган иссиқлик ва иссиқ сув тарифлари келтирилган.

Хусусан, Тошкент шаҳри бўйича тарифлар қуйидагича ўзгариши мумкин (нархлар ҚҚС билан кўрсатилган):

  • Иссиқлик энергияси — 1 Гкал учун 203 636 сўм (+30%, ҳозир — 156 643 сўм).

  • Иситиш — 1 м2 учун 1 кунга 314 сўм (+30%, ҳозир — 241,44 сўм).

  • Иссиқ сув, ҳисоблагич бўлганда — 1 м3 учун  11 607 сўм (+30%, ҳозир — 8928,67 сўм).

  • Иссиқ сув, ҳисоблагичсиз — 1 одам учун / 1 ойга 45 330 сўм (+30%, ҳозир — оширувчи коэффициентсиз 34 868,93 сўм; агар 1,5 карра оширувчи коэффициент бекор қилинса, тариф амалдаги 52 303,39 сўмдан 45 330 сўмга ёки 13,3 фоизга пасайиши мумкин).

Пойтахтдаги умумий ётоқхоналарда яшайдиган аҳоли учун марказлашган иссиқ сув таъминоти тарифини 1 одам учун 1 ойга 33 720 сўм деб белгилаш илгари сурилмоқда (амалдаги оширувчи коэффициентсиз тарифга нисбатан +30%).

Тошкент шаҳрида иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти тарифлари охирги марта 2025 йил 12 ноябрда оширилган эди.

Республика ҳудудлари бўйича 2026 йил 1 ноябрдан қуйидагича тарифларни ўрнатиш таклиф этилмоқда (ҚҚС билан кўрсатилган):