Тезкор-қидирув тадбирлари Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган.

Хабарга кўра, 2003 ва 2005 йилларда туғилган уч нафар маҳаллий фуқаро мазкур хонадонда кучли таъсир қилувчи моддаларга қайта ишлов бериш ва уларни сотиш билан шуғулланганликда гумонланмоқда.

Фото: ДХХ

Холислар иштирокида хонадондан прегабалин ва бўш капсулалардан ташқари, иккита электрон тарози, тиббий қўлқоплар ҳамда бошқа буюмлар олинган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 276¹-моддаси иккинчи қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Уч нафар фуқарога нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.