Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева АҚШ Давлат котиби Марко Рубиони Ўзбекистонга ташрифи билан қутлади.
“АҚШ Давлат котиби Марко Рубиони кўҳна ва навқирон Самарқанд заминида қутлашдан мамнунман. Бу — унинг Марказий Осиёга илк ташрифи.
Олдинда «С5+1» форматидаги муҳим музокаралар, бизнес доиралари вакиллари билан учрашувлар ҳамда Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг навбатдаги йиғилиши кутмоқда.
Ўзбекистонга хуш келибсиз, жаноб Рубио!”, деб ёзди Саида Мирзиёева ўз Телеграм каналида.
АҚШ Давлат котибини Самарқанд халқаро аэропортида Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева, ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов, АҚШ президентининг махсус вакили Сержио Гор, элчи Жонатан Ҳениклар кутиб олди.
Марко Рубио 19 октябр куни Самарқандда Марказий Осиё мамлакатлари ташқи ишлар вазирларининг учрашувида иштирок этади.
















